Олий суд маълумотларига кўра, 2020 йилда 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та жиноят иши кўрилган. Судланганлар эса 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 7 110 нафарига қамоқ жазоси тайинланган. Йил давомида 781 нафар шахс оқланган.
21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
Октябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг уч нафар судьяси пойтахтда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган эди. Уларнинг икки нафари ишдан бўшатилди, яна бир нафарига хайфсан берилди. Олий суд ўтган 11 ойда ўзини муносиб тутмаган 8 нафар судьянинг бўшатилгани, яна 27 нафарига интизомий чора қўлланилганини маълум қилди.
Андижон шаҳрида фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Олий суд ҳукми ўқилди. Айбдорларга 10, 9 ва 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантирди. Қўмитадан UzAuto Motors томонидан тўланган давлат божини ундирилиши белгиланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAutoMotors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Чироқчи туманида гумондор фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйган собиқ ИИБ ходимларига ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Н.Овлаев 9 йилга, А.Жанқабилов 8 йил 6 ойга, Ш. Рахмонов 6 йилга, А.Тожиноров 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Б.Ғайратовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси этиб тайинлангани муносабати билан Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
2020 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилди. Шулардан 120,5 минг нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 19 мингдан ортиқ ажрим тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, уларнинг 11 мингга яқинини қаноатлантирди.
Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.
Ўзбекистон Ҳарбий суди собиқ мудофаа ходими А. Ярбабаев ва унинг рафиқаси Е. Ярбабаевани давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топди. А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг турмуш ўртоғи эса 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг